Жаҳон | 20:28 / 30.07.2018
40187
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда хорижлик сайёҳларга ҳужум қилганларнинг барчаси йўқ қилинди

Тожикистонда сайёҳлар гуруҳи устига автомобилда бостириб борган, сўнгра пичоқ ва ўқотар қуроллар билан ҳужум қилган барча жиноятчилар зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ хабар берди.

Хабарда айтилишича, сайёҳларга ҳужум қилган уч нафар шахс йўқ қилинган.

Фото: Тожикистон ИИВ

«Қидирувга берилган уч нафар жиноятчи Данғара туманининг Осмондара қишлоғи ҳудудида зарарсизлантирилди», — дейилади вазирлик хабарида.Аввалроқ Тожикистонда енгил автомобилнинг велосипедчилар гуруҳини уриб кетиши оқибатида тўрт нафар

хорижлик сайёҳ ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари АҚШ, икки нафари Нидерландия ва Швейцария фуқаролари бўлган.

Мавзуга оид