Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлади.
Туркманистон президентининг фармонига кўра, Язгули Маммедов Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Бундан олдин у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом Давлати, Индонезия ва Таиланддаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимини эгаллаган.
Бошқа бир фармон билан Шири Шириев Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод этилди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
08:53 / 23.03.2026