Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 39,7 минг нафарни ташкил этган. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 58,2 фоизга юқори.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Ҳиндистон — 17 241 нафар;
- Туркманистон — 9 349 нафар;
- Тожикистон — 2 904 нафар;
- Покистон — 1 779 нафар;
- Хитой — 1 428 нафар;
- Жанубий Корея — 917 нафар;
- Қирғизистон — 912 нафар;
- Миср — 893 нафар;
- Филиппин — 745 нафар;
- АҚШ — 482 нафар;
- бошқа давлатлар — 3 011 нафар.
Дастлабки маълумотлар хорижий талабалар оқимида энг катта улуш Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатмоқда.






