Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўшда ота-онаси Россияга кетган ўсмир ўзини осиб қўйди
Ўш вилоятининг Аравон туманида 15 ёшли ўсмир ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «24.kg» маҳаллий ИИБга таяниб хабар берди.
«Вафот этган боланинг ота-онаси Россияда ишлайди. Оилада уч фарзанд бўлиб, у кенжаси эди. Болалар бобоси билан яшаган. 27 июль куни кечки пайт уни излай бошлашган. Бобо набирасидан чордоқни ҳам қарашни сўраган ва жасад ўша ердан топилган. Унинг танасида ҳеч қандай жароҳат ва зўравонлик излари бўлмаган», — деб маълум қилган ИИБ.
Маълумотларга кўра, ўсмирнинг оиласи ёки мактабида муаммолар бўлмаган. Фожиа оқибатлари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 03.09.2025
Қирғизистонлик қизча шаҳар ҳокимидан онасини ишга жойлаштиришни сўради
07:38 / 02.09.2025
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди
11:12 / 05.04.2024