Тадбирда Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, Қорасув тумани раҳбарлари ҳамда Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли клиника ходимлари ва бошқалар қатнашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида фаолият юритадиган мазкур тиббиёт маскани беш қаватдан иборат бўлиб, унда замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган жарроҳлик амалиётлари блоки, реабилитация хоналари, конференц-зал ва илмий марказ жойлашади.
Янги тиббиёт маркази бир вақтда 70 беморни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Марказ тўлиқ ишга тушганидан кейин 100 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати эса 3,5 миллион АҚШ долларига тенг. Қурилиш ишлари 2026 йил август ойида якунланади.















