Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик қизча шаҳар ҳокимидан онасини ишга жойлаштиришни сўради
Видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаевнинг шаҳарликлар билан учрашуви чоғида кичкина қизча унга мурожаат қилиб, онасини ишга жойлаштиришга ёрдам беришини сўради.
Воқеа видеога олиниб, тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар боланинг самимийлигидан таъсирланиб, унинг илтимосини қўллаб-қувватладилар.
Ҳоким қизчани диққат билан тинглади, кейин онасини чақиришни сўради. Ёрдам кўрсатилган ёки кўрсатилмагани ҳозирча номаълум, аммо воқеа жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Аввалроқ, ўшлик аёл шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаевдан квартира сўраган эди. Аёлнинг айтишича, унинг уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи бор. Аммо оила хароба уйда яшамоқда. «Биз ёрдамингизга муҳтожмиз. Ҳеч бўлмаса бир хонали квартира беришингизни сўрайман», деди у Токторбаевга юзланиб. Ҳоким оилани бошқа жойга кўчиришларини айтди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026