Ўзбекистон | 10:47 / 30.07.2018
8308
2 дақиқада ўқилади

Yildirim Group раҳбари компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳақида гапириб берди

Фото: Данил Потапов-Поличинский / Forbes

Туркия компанияси Тошкент аэропортининг «реабилитацияси» билан шуғулланади. Бу ҳақда Yildirim Group бош директори Роберт Йилдирим Forbes Kazakhstan’га берган интервьюсида хабар қилди.

Биринчи лойиҳа - умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш ва шамол станциясининг қурилиши.

Келажакда компания Тошкент вилоятининг Қибрай туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида 600 МВт қувватли кўмир ва газ электростанциялари қуришни хоҳламоқда. Бунга 1,2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни йўналтириш режалаштирилган.

Иккинчи лойиҳа - Тошкент аэропортини тиклаш.

«Апрель ойида мен президент Эрдўған делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташриф буюриб, иккита лойиҳани имзолаган эдим. Бизнинг президентга Ўзбекистонга эркин бозор яратиш ва ўсишда ёрдам беришга ваъда қилдим», - дея изоҳлади Йилдирим. 

Бундан ташқари, компания кальцинацияланган сода заводларига эътибор қаратмоқчи. Yildirim Group раҳбарининг сўзларига кўра, улар Ўзбекистонда бор, бироқ ёмон ишлаяпти:

«Ўзбекистон ҳукумати билан Марказий Осиёда минтақавий сода саноатини яратиш учун қозоғистонлик сармоядорлар билан бирга бирлашиш ва уларни ўзимизга олиб, қайта тиклаш ҳамда экспорт қилиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз», - деди Йилдирим.