Жаҳон | 22:55 / 31.07.2018
3545
1 дақиқада ўқилади

Австралияда «селфи полицияси» пайдо бўлади

Австралия ҳукумати ҳайратланарли фотосуратларга тушиш учун ўз ҳаётини хатарга қўядиган сайёҳларга қарши курашувчи «селфи полицияси»ни ташкил этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Sun ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, Австралияда Қироллик миллий боғидаги қоя четида суратга тушаётган сайёҳларнинг хатти-ҳаракатлари хавотир уйғотмоқда.

Қайд этилишича, қоя чети ўпирилиб тушиб кетиши мумкин.

Шу боис қояда хавф ҳақида белги ўрнатилган, аммо «селфи» ишқибозларини бу белги тўхтата олмаяпти.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Гоа оролидаги пляжларда сайёҳларга селфи қилиш тақиқлангани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид