Жаҳон | 17:49 / 31.07.2018
3689
1 дақиқада ўқилади

Хитой чет элликларнинг компаниялар сотиб олиши устидан назоратни кучайтирмоқчи

Фото: Aly Song/Reuters

Хитой Савдо вазирлиги хорижий сармоядорлар томонидан Хитой компанияларини сотиб олиш қоидаларини ўзгартириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси қатор хорижий оммавий ахборот воситаларига таяниб ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Хитой вазирлиги Хитойда рўйхатдан ўтган компанияларга стратегик инвестициялар минимал муддатини ҳозирги уч йилдан 12 ойгача қисқартириш таклифи билан чиққан.

Бир неча экспертларнинг фикрига кўра, ушбу таклифлардаги энг асосий нарса - Хитой ҳукумати хорижликларнинг Хитой компаниялари акцияларини харид қилиш бўйича келишувларни блоклаши мумкин бўлади. Бунда битим мамлакат миллий манфаатларига зиён етказиши ҳақидаги хулосага келиш кифоя қилади. 

Мавзуга оид