Спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич янги раҳбар этиб тайинланди. Бу маълумот «Kun.uz»нинг ишончли манбаси томонидан тасдиқланди.
Дилмурод Набиев 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди.
У бироз аввалроқ ишдан кетган Шоакрам Исроилов ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

16:37 / 23.12.2024
Спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди

17:05 / 30.11.2021
Супер-контрактга кирган қизнинг контрактини тўлаб берган ректор танқидга учради

20:04 / 22.05.2021