16:08 / 31.07.2018
8259

Тошкентдаги Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати қисман чекланди 

Тошкентдаги Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман чекланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилади.

Қайд этилишича, ер усти йўл ўтказгичи қурилиши муносабати билан шу йилнинг 30 июлидан бошлаб, пойтахтнинг Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман чекланган. Ушбу чекловлар қурилиш ишлари якунига қадар давом этади. 

«Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз», - дейилади ИИББ хабарида.

Top