Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача ёпиқ бўлади
Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳоли илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди.
20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.
Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кеча-ю кундуз ишлаши айтилган.
Мавзуга оид
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
12:40 / 22.01.2026