16:38 / 01.08.2018
15105

Иккита ОТМда магистратурага қўшимча квоталар ажратилди

Фото: Estudar Fora

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун қўшимча квоталар ажратилди.

Мазкур олий ўқув юртларида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ магистратурага тўлов-контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 15 нафар талаба қўйидаги мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилинади:

-  Сув сифатни бошқариш (Мичиган университети, АҚШ);
-  Интеллектуал датчиклар ва технологиялар (Мичиган университети, АҚШ);
-  Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича), (Нитра шаҳридаги Словакия қишлоқ хўжалиги университети, Словакия).

Тошкент давлат аграр университетида Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети (Германия Федератив Республикаси) билан ҳамкорликда 15 нафар талаба Аграр менежменти мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.

Ушбу қўшма таълим дастурлари асосида магистрлар тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Top