Ўзбекистон | 15:28 / 01.08.2018
42678
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишда давом этмоқда

Фото: foodnews-press

Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи 0,5 фоизга ўсди.

Таъкидланишича, июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи охирги ойларда уларни таклиф қилиш ҳажми мавсумий ошиши туфайли кескин пасайишни тўхтатди, ҳозирги вақтда анъанавий тузатиш билан ажралиб турибди.

Хусусан, ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1%ни ташкил этди. Нархларнинг ўсиши жорий йилнинг май ва июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлашиши натижасида паст база эффекти билан тушунтирилади.

Шу билан бирга, июль ойида гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг ўртача кўтарилиши кузатилди.

Мол гўшти нархи 1,2%га, қўй гўшти - 0,1%га ва сут - 2,2%га қимматлади, товуқ гўшти эса, аксинча, 1%га арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мол гўшти нархи 1,7 фоизга, қўй гўшти - 2,1 фоизга ўсди. Май ойида мол гўшти ва қўй гўшти мос равишда 5% ва 3,7%га қимматлашди.

Шу билан бирга, тухум сезиларли даражада арзонлашди (12,3%га), бу уларнинг мавсумий таклифи юқорилиги ва ташқи бозордаги савдоларнинг заифлашиши билан боғлиқ.

Мавзуга оид