Зимбабведа сайловлар якунланганидан сўнг тартибсизликлар бошланди
Зимбабвенинг амалдаги президенти Эммерсон Мнангагва давлат раҳбари сайловларининг якуний натижалари ўрганилаётган бир пайтда мамлакат фуқароларини сабр ва хотиржамликка чақирди.
«Барчамиз сабр ва оқилликни намойиш этишимиз шарт», — деб ёзди Мнангагва Твиттерда.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда мамлакат ва Зимбабве фуқароларининг хавфсизлиги «биринчи ўринда туриши» лозим.
Аввалроқ Reuters Зимбабве пойтахти Харареда сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг ўқ товушлари эшитилганини хабар қилганди.
Хабарларга кўра, парламент сайловларида ҳукмрон «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарвар фронт» партияси 109 ўрин олиб ғолиб чиққан. Мухолифатдаги «Демократик ўзгаришлар ҳаракати» партияси парламентда 41та ўринга эга бўлган.
Мазкур натижалар эълон қилиниши билан Хараре кўчаларида ҳарбийлар ва мухолифат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетган. Шунингдек, шаҳар устида вертолёт кўзга ташлангани хабар қилинмоқда.
Маҳаллий SABC News телеканалининг полицияга таяниб хабар беришича, тўқнашувлар чоғида уч киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024
Зимбабве қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдиради
23:18 / 27.07.2023
Путин Зимбабве президентига вертолёт совға қилди
07:54 / 14.06.2023