Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди
КХДРда рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди, "Нодон Синмун" газетаси мамлакат аҳолисини об-ҳавонинг қишлоқ хўжалигига салбий таъсири оқибатларига қарши курашишга чақирди.
"Метеобюро маълумотларига кўра, июлнинг сўнгги ўн кунлигидан бугунги кунга қадар ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошиб, кузатувлар тарихидаги рекорд 40 даражага етди, кўплаб ҳудудларда ёғингарчилик бўлмаяпти, жазирама ҳарорат мамлакатнинг барча ҳудудларида яна бир неча кун сақланиб туриши кутилмоқда", — дейилади газетадаги мақолада.
Юқори ҳарорат ва қурғоқчилик натижасида Хванхэ-Намдо ва Хванхэ-Пукто вилоятларидаги гуруч ва бошоқли экинлар ҳосили хавф остида қолди.
Нашрнинг қайд этишича, мавжуд вазият "бутун мамлакатнинг бир тан бўлиб об-ҳаво шароитининг салбий оқибатлари олдини олиш учун курашга чиқишини" талаб қилади. Мақолада қишлоқлар ва шаҳарлар аҳолиси, армия ва қишлоқ хўжалиги ходимлари жазирамадан етадиган зарарнинг олдини олиш учун курашни кучайтиришга чақирилади.
"Илгари дуч келинмаган бу жазирама йирик табиий офат ҳисобланади, аммо ўтиб бўлмас тўсиқ эмас", — дейилади мақолада.
Мавзуга оид
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026
Жуда иссиқ об-ҳаво ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатади?
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:14 / 06.06.2026