Ўзбекистон | 08:06 / 06.08.2018
16623
2 дақиқада ўқилади

5 август куни 292 нафар абитуриент тестдан четлаштирилган, 1443 нафар абитуриент келмаган

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Тест синовларининг бешинчи куни республикадаги 18та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00дан бошланиб, 18:30га қадар тўлиқ якунланди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 шахсий таркиб ходими, 1206та алоқа воситалари, 694та металлодетекторлар, 289та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 404 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Тест синовларида 18та олий таълим муассасаларининг 98та таълим йўналишида 57 минг 728 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1443 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 292 нафар абитуриент, шундан 161 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 131 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

5 август тест натижалари 6 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Мавзуга оид