Ўзбекистон | 15:03 / 14.08.2024
6036
2 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест 19-20 август кунлари ўтказилади.

Фото: Kun.uz

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш учун тест синовлари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги масъуллари маълум қилди. Тест синовлари икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи смена эса 15:00 дан 18:00 гача.

Маълумот учун, тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади. Мажбурий бўлган 3 та фан - она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанидан 10 тадан жами 30 та савол берилади. Ҳар бир саволга 1,1 балл берилиб, жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та мутахассислик фаннинг ҳар биридан 30 тадан савол берилади. Фанларга мос равишда 3,1 ва 2,1 баллдан берилади. Иккита фандан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл. 5 та фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл эса 189ни ташкил қилади.

Агентлик талабгорлардан тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишларини сўраган Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

Мавзуга оид