Фан-техника | 19:42 / 06.08.2018
15232
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG V30+ смартфонларини сотиб олиш учун 8 сабаб

Фото: LG

Смартфонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Биз телефон билан ухлаймиз, телефон билан овқатланамиз, улар билан бўш вақтимизни ўтказамиз ва телефон билан ишлаймиз. Шу сабабли доимо ёнимизда бўладиган ва ўз функциялари билан хурсанд қиладиган ишончли ёрдамчини танлашни истаймиз. Нега айнан LG V30+’ни танлаш кераклигига оид 8та сабабни келтирамиз.

 

Фото: LG

QHD+ ўлчамига эга OLED FullVision 6.0” дисплейи

LG’нинг илғор OLED-технологиялари LG V30+ смартфонига дисплейнинг мустаҳкамлиги, енгиллиги, эгилувчанлиги, ажойиб ранг узатиш имконияти билан таъминлаган нурдиодли пластик таглик интеграциясини берди. FullVision технологияси ва QHD+ кенглиги уйғунлиги рангнинг ажойиб тўйинганлиги ва ёрқинлигини беради.

 

Фото: LG

B&O қулоқчинлари бор

LG V30 + B&O PLAY жаҳонга машҳур акустик тизимлар бренди билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, смартфон тўпламида B&O қулоқчинлари ҳам бор.

Бундан ташқари, LG V30+ смартфонини сотиб олиш чоғида "TONE Pro" симсиз гарнитураси + ғилофни совғага олиш имконини қўлдан чиқарманг. Акция фақат «Флешка» СМдаги "Radius" (207-03-07) дўконида ўтказилади. Шошилинг. Совринлар сони чекланган.

Фото: LG

Сифатли суратлар

V30+ билан кинематографик сифатга эга видеони тасвирга оласиз, фотосуратлар эса ёрқинлик ва нурга тўла бўлади, бу мобиль камералар учун рекорд даражадаги объектив кучи орқали рўй беради. V30+ иккита асосий камераси икки модулдан иборат: стандарт 16 Мп линза ва 13 Мп кенг шаклли. Дисплейни босиб, икки суратга олиш режимидан бирини танланг. Кенг шаклли селфи-камера билан барча дўстларингиз фотосуратга сиғади.

Фото: LG

4 каналли Hi-Fi РАҚ

Ўзингизни концертдагидек ҳис қилинг! 4 каналли рақамли-аналогли қайта ўзгартиргич (РАҚ) орқали чиқувчи мусиқа чуқур, тўйинган ҳолда ва ҳажмли товушга эга бўлади. LG V30+ билан исталган аудиоёзувлардан баҳраманд бўлинг, сабаби ажойиб товуш аниқлиги ва тозалиги энг нозик дидли меломанларни ҳам беэътибор қолдирмайди.

IP68 сув ва чангдан ҳимоя

LG V30 + смартфони IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ишончли ҳимояланган. Шу тариқа, чуқурлиги 1,5 метр бўлган сувга 30 дақиқа давомида тушириб қўйишдан кейин ҳам барқарор ишлаш таъминланади.

Фото: LG

Юзларни фарқлаш

Ҳаттоки дисплей фаол ҳолатда бўлмаса ҳам, LG V30+ смартфони таниш юзни тезда таниб олиши мумкин. Ёқиш тугмачасини босиш шарт эмас, шунчаки селфи-камерага қаранг, ҳамда смартфон автоматик тарзда блокдан чиқади.

Нозик дизайн

LG V30+ смартфонининг ноёб, енгил, ёқимли корпуси қўлда қулай туради. Нозик дизайн ингичка рамкалар ва шиша ҳамда металл элементларига эга FullVision 18:9 оширилган дисплейига мос тушади.

LG V30+ энди Android Oreo’да

Фойдаланувчилар интеллектуал камера функцияларидан фойдаланиши мумкин: AI Cam режими ёқилганида камера кадрдаги объектларни автоматик таниб олади ва улардан келиб чиқиб суратга олишнинг оптимал режимини таклиф қилади.

«Ёрқин режим» танланганида камера кам ёруғликда ҳам суратлар юқори сифатини таъминлаб беради. Бундан ташқари, хабарномалар ва эможи смайликларининг янги ташқи кўриниши, динамик иконкалар, «расмдаги расм» функцияси, шунингдек, нофаол дастурлар учун процессорга юкламани камайтирувчи технология, ҳамда янги операцион дастурнинг бошқа хусусиятлари бор.

Фото: LG

Смартфонни «Флешка» технобозоридаги “Radius” (200-31-00) дўконидан харид қилишингиз ва нархлари билан танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид