Иқтисодиёт | 13:00 / 06.08.2018
44788
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна арзонлай бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 7 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 8.83 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7783 сўм 5 тийинга тенг бўлиб турибди. Бу 2017 йил 5 сентябридан бери энг паст кўрсаткичдир.

Евро курси эса 79.57 сўмга тушиб, 1 евро 9002 сўму 65 тийинни ташкил этмоқда.

Бир рубль курси 1,23 сўмга тушган ва 1 рубл 122,96 сўмга тенг.

Эслатиб ўтамиз, ўтган икки ҳафтада доллар курси кўтарила бошлаганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид