Ўзбекистон | 18:09 / 07.08.2018
13895
1 дақиқада ўқилади

Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди

Фото: Norma.uz

2018 йил 6 августда имзоланган президент қарорига мувофиқ, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид