Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Асқаров Носиржон Иброҳимович ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига тайинланди.

Ширинова Раима Ҳакимовна илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор вазифасини бажарадиган бўлди.

Валиев Шамсиддин Эшпўлатович эса молия-иқтисод ва тижоратлаштириш бўйича проректор лавозимига тайинланди.