Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада «Такси» фильми юлдузи Сами Насерини дўппослашди
«Такси» фильмининг юлдузи, франциялик актёр Сами Насери Москвадаги тунги клубда юз берган муштлашувдан кейин Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, 4 августдан 5 августга ўтар тунда франциялик актёр Москвадаги тунги клублардан бирида дўппосланган, у клубда укаси билан бирга бўлган. Муассасанинг бошқа меҳмони билан можаро натижасида актёрнинг юзига зарба берилган, шундан сўнг у тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
«Ҳа, у мурожаат қилди, унга ёрдам кўрсатилди ва шу куни жавоб берилди», - дея айтиб ўтишган тиббиёт муассасасида.
Сами Насери «Такси» фильмлар сериясидаги такси ҳайдовчиси Даниэль образи орқали томошабинларга яхши таниш.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026