Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маъмурияти грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти легал муҳожирларга Америка фуқаролиги ва грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирувчи таклифни киритиши кутилмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.
Ҳукумат режаси билан таниш тўрт аноним манба Трамп маъмурияти легал муҳожирларга АҚШ фуқаролигини ёки грин-карта олиш имкониятини қийинлаштиришни режалаштираётганини хабар қилди.
NBC бу АҚШда ҳар йили ҳуқуқий мақомга эга бўлаётган муҳожирлар сонини қисқартиришни истаётган Оқ уй катта маслаҳатчиси Стивен Миллер режасининг бир қисми эканлигини таъкидламоқда. Қайд этилишича, айрим таклифлар Оқ уйнинг бюджет ва маъмурий масалалар бўйича бошқармасига юборилган.
Таклифларга кўра, қачондир ижтимоий суғурта, болалар тиббий суғуртаси, озиқ-овқат талонлари ва бошқа имтиёзлардан фойдаланган АҚШда қонуний асосларда яшаётган муҳожирлар ва уларнинг оилаларига АҚШда яшаш учун ҳуқуқий мақом олишда тўсиқлар бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020