Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.
Мазкур музокаралар давомида Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти билан Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка (Шоҳимардон ва Ғазнов) баён қилинди.
Музокаралар якунида Баённома имзоланди. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.09.2024
ЕИ давлатлари чегараларда янги биометрик тизимнинг жорий этилишига тайёр эмас — FT
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
10:41 / 28.09.2024
Фарғонада бетоб қизнинг номидан саҳифа очиб пул йиғиб, ўзлаштирган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024