Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бетоб қизнинг номидан саҳифа очиб пул йиғиб, ўзлаштирган шахс ушланди
Гумонланувчи саҳифага қизнинг суратлари билан ўзининг карта рақамларини қўйган ва тушган пулларни ўзлаштириб юборган. Унинг бу ишидан бемор қиз ва унинг оиласидагилар бехабар бўлган.
Фарғона вилоятида яшовчи шахс бемор қизнинг фотосуратларини итернетга қўйиб хайрия пулларини йиғган ва уларни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда яшовчи аёл И.Г. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс қизининг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаганини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Д.М. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.М., аризачи И.Г.нинг бетоб қизи Х.Л.нинг номидан ижтимоий тармоқларда аккаунт очиб, қизнинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг банк карталарини унинг номидан жойлаган.
Сўнг операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026