Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда Путиннинг шахсий аралашувига эҳтиёж борлигини маълум қилишди
Ливия миллий армиясининг расмий вакили, бригада генерали Аҳмад ал-Мисмарийнинг маълум қилишича, Ливия инқирозини ҳал қилиш учун Россия президенти Владимир Путиннинг шахсий аралашуви керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Ал-Мисмарийнинг сўзларига кўра, Россия дипломатияси Ливия ҳудудидаги инқирозни ҳал қилишда муҳим роль ўйнаши керак.
«Ливия муаммоси ҳам Россия ва шахсан президент Путиннинг аралашувига муҳтож. Бунда Ливия аренасидан хорижий ўйинчиларни олиб ташлаш керак», - дея айтиб ўтди ал-Мисмарий.
Унинг аниқлик киритишича, гап Италия, Туркия ва Қатар каби хорижий ўйинчилар ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Трамп музокараларининг янги тафсилотлари маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026