Жаҳон | 07:55 / 08.08.2018
4330
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Трампнинг «яхши нияти»га ишониши тўғрисида гапирди

Фото: AP Photo / Ariana Cubillos

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳудудида хорижий раҳбарларга суиқасд қилишга тайёргарлик кўришга имкон бермаслигига ишонади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Венесуэла раҳбари АҚШ ва Колумбия ҳукуматини суиқасдни режалаштирган шахслар бўйича алоқаларни очиқлашга чақирди. Венесуэла расмийларига кўра, улар Колумбия ва Қўшма Штатларнинг Флорида штатида яшайди.

«Президент Дональд Трамп ҳукуматининг яхши ниятига ишонаман, у АҚШ ҳудудида Венесуэлага ўхшаш давлатлар фуқаролик ва ҳарбий етакчиларига суиқасд қилишга тайёргарлик кўриш учун имкон яратиб бермайди», - дея маълум қилди Мадуро. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интернетда Мадуронинг нутқи пайтида дрон портлаши тасвирланган видео пайдо бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид