Ўзбекистон | 17:47 / 08.08.2018
16779
2 дақиқада ўқилади

Тест синовларининг 2-сменасида қанча абитуриент четлаштирилгани маълум

Фото: KUN.UZ

Тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган Республикадаги барча вилоятлар олий таълим муассасаларида тест синовлари 2-сменада давом этмоқда.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлиги таъминланган ҳолда 2-смена учун тест синовлари ўтказиладиган 57 та бинога етказилди.
Абитуриентлар учун ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган бўлиб, улар тест синовларининг 2-сменасини ўтказишга тайёр ҳолга келтирилди.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда назоратчилар томонидан назорат янада кучайтирилди.

Бу ўз натижасини бериб, абитуриентлар томонидан тест синовларига уяли телефон, ва шпаргалкалар олиб киришнинг олди олинмоқда.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 15:00 дан бошланди. Тест синовларида 17 та олий таълим муассасаларининг 66 та таълим йўналишида 28 минг 518 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
Тезкор маълумотларга кўра 572 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 44 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 2-сменада тест синовлари соат 18:30да якунланади.

Мавзуга оид