Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова президенти АҚШ элчихонасига рад жавоби берди
Молдова президенти Игорь Додон Кишиневда жойлашган собиқ стадионнинг ҳудудини АҚШ элчихонасини қуриш учун беришдан бош тортди. Бу сиёсатчи ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
Додоннинг сўзларига кўра, собиқ республика стадионининг ўрнида боғ ёки мамлакатнинг барча фуқаролари фойдаланиши мумкин бўлган маданият марказини қуриш керак.
«Мен собиқ Республика стадиони участкасини АҚШ элчихонасининг янги биноси қурилиши учун бериш тўғрисидаги қонунни расмий равишда рад этиш ҳақида имзо чекдим», - дея маълум қилди Додон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти норозилик акциялари билан таҳдид қилганди.