Спорт | 19:01 / 09.08.2018
11447
1 дақиқада ўқилади

Ольга Забелинская расман Ўзбекистон терма жамоасига ўтди

Фото: LiveInternet

Россиялик велопойгачи Ольга Забелинская Ўзбекистон терма жамоасига расман ўтгани ҳақида эълон қилди.

«Ўзбекистон терма жамоасига ўтганим расмий равишда тасдиқланди, август ойидаёқ Осиё ўйинларида иштирок этишни мақсад қилганман», - дея Забелинскаянинг сўзларини келтиради ТАСС.

Халқаро велосипедчилар уюшмасидан (UCI) таъкидлашларича, спортчи бу йил ва келаси йилда жаҳон чемпионатлари иштирок эта олмайди.

«Велопойгачининг фуқаролиги ўзгариши расман тасдиқланди. UCI қоидаларидаги бандга кўра, спортчи UCI жаҳон чемпионатида бу йил ва кейинги йилда фуқароликни ўзгартиргандан кейин иштирок этишга ҳақли эмас», - дея айтиб ўтган UCI вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ольга Забелинская нега Россия терма жамоасидан воз кечганини тушунтириб берганди. 

Мавзуга оид