Жаҳон | 20:39 / 10.08.2018
7100
2 дақиқада ўқилади

Michelin юлдузига сазовор бўлган Бангкокдаги кўча тамаддихонаси

Таиланддаги гастрономик туризм учун энг оммабоп жойлардан бири мишлен юлдузига (энг яхши ресторанларга бериладиган мукофот) сазовор бўлган Jai Fai тамаддихонасидир. Унинг эгаси ва бош ошпази Супинья Жунсутани шунчаки Жей Фай деб аташади. У ёши 70дан ошган бўлишига қарамасдан, кунига 11 соат плита олдида тик турганча мижозларга хизмат қилади.

Фото: Instagram\jayfaibangkok

Тамаддихона менюси анъанавий тай таомларидан иборат. Унинг мишлен юлдузи билан мукофотланиши тамаддихонани янада машҳур қилиб юборди. Бу ерда столни олдиндан буюртма қилиш ҳам тезкор хизмат кўрсатилишига кафолат бермайди. – Инстаграмдаги изоҳларга қараганда, мижозлар икки, уч ва ҳатто беш соатгача навбат кутишларига тўғри келади.

Фото: Instagram\jayfaibangkok

Тамаддихона эгаси имкони бўлса мишлен юлдузини қайтариб берган бўлишини айтади. Туристлар таомга буюртма бериш ўрнига шунчаки тамаддихонани кўргани ёки суратга олгани келишганидан унинг жаҳли чиқади. Бунинг устига, иш шунчалик кўпайиб кетганки, онасига ёрдам бериш учун қизи иш жойидан бўшаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид