Миллий университет таркибида ўзбек-исроил қўшма факультети ташкил этилади

Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.
Қарор лойиҳасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Исроил давлатининг Холон технологиялар институти билан ҳамкорликдаги Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” ташкил этиш белгиланган.
Янги факультетда бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик кадрлар тайёрланиб, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Холон технологиялар институтида (Исроил) қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга кўра, факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Холон технологиялар институтида (Исроил) белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Қарор лойиҳасига биноан бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет ва Холон Технологиялар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан келишган ҳолда белгиланади.
Факультет талабалари ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Илғор технологиялар маркази лабораторияларидан бепул фойдаланади.
Ўзбек-Исроил қўшма факультети битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Исроилда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги икки томонлама тан олинадиган Университет ва Холон Технологиялар институти дипломи берилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова
Жаҳон | 16:51
-
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади
Жаҳон | 16:05
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
Мавзуга оид

18:04 / 06.12.2022
Миллий университетдан йўқолган нодир қўлёзмалар иши: кутубхона раҳбари озод қилинди

08:11 / 16.10.2021
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади

13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда

08:03 / 19.11.2020