Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраев дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган

Фото: KUN.UZ
Сенат Кенгаши томонидан «Туроб Жўраевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида» қарор қабул қилинган. Бу ҳақида Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 11 июлдаги тақдимномаси асосида шу куни Сенат Кенгаши томонидан «Туроб Жўраевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида» Қарор қабул қилинган ва Бош прокуратурага юборилган. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида Сенат аъзосининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш асослари ва тартиби белгиланган.
Мазкур Қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда Марказий сайлов комиссияси томонидан Сенат аъзосининг ваколати муддатидан илгари тугатилиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 6-моддасига кўра Сенат аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Сенатнинг розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғидаги даврда эса, Сенат Кенгашининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган Туроб Жўраев 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаганди. Орадан кўп ўтмай, у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинган.
Жўраев тўрт йиллик «катта танаффус»дан сўнг, яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. Дастлаб, 2017 йилнинг апрел ойида Туроб Жўраев Тошкент вилоятининг Бекобод туманига, кейинроқ, Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланган амалдор катта миқдордаги коррупцияга аралашиб қолганликда гумон қилиниб, ишдан олинди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
-
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:12 / 29.04.2025
-
29 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:24 / 29.04.2025
Мавзуга оид

13:39 / 29.04.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача ҳавога исcиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025