Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси 14 ноябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида иштирок этди.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Ялпи мажлисда минтақавий парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, қонунчилик тизимини такомиллаштириш ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мажлис давомида парламентлараро тажриба алмашинуви, модель қонунлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, миграция, ҳудудий хавфсизлик, экология ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Танзила Норбоева ўз нутқида Ёшлар парламенти, одам савдосига қарши кураш ва жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ташаббусларни илгари сурди.

Шунингдек, ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва тарихий хотирани сақлаш, ёш авлодда миллий ва умумбашарий қадриятларни шакллантиришга қаратилган инсонпарварлик лойиҳалари, жумладан “Болалар Ҳамдўстлиги” ва “Хотира поезди” ташаббуслари ўртага ташланди.
МДҲ мамлакатлари делегациялари Ўзбекистоннинг фаол ҳамкорлиги, ташаббускорлиги, минтақавий лойиҳалардаги масъулиятли позициясини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ташаббуслари, ёшлар ва тарихий хотирани сақлаш йўналишидаги лойиҳалари юқори баҳоланди.
Мажлисда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорликни кучайтириш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келгусидаги режаларга асос солувчи қарорлар қабул қилинди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, МДҲ доирасидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
22:44 / 28.11.2025