Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
У Марказий Осиё мамлакатларида хотин-қизлар ҳуқуқлари, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш масалаларини илгари суришга бағишланган минтақавий саъй-ҳаракатларни эътироф этади.
2025 йил 12 ноябрда Тошкентда «Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда глобал ҳамда минтақавий ёндашувлар» мавзусидаги Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўз ишини якунлади.
Мулоқот мажлисида Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳамда расмий делегациялари вакиллари, ёшлар парламентлари ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари қатнашди.

Сессиялар доирасида хотин-қизларнинг сиёсий иштироки, иқтисодий фаоллиги, тадбиркорлик, таълим ва репродуктив саломатлик соҳаларидаги имкониятлари кенг муҳокама қилинди.
Жумладан, қарор қабул қилиш жараёнида хотин-қизларнинг улуши, гендер квотаси ва тенгликни таъминлаш механизмлари, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, молиявий ресурслардан эркин фойдаланиш, рақамли ва STEM-таълим, репродуктив саломатлик ва сифатли тиббий хизматлардан эркин фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот мажлиси якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди. У Марказий Осиё мамлакатларида хотин-қизлар ҳуқуқлари, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш масалаларини илгари суришга бағишланган минтақавий саъй-ҳаракатларни эътироф этади.
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббуси — Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига йўлланган Мурожаатнома тақдим этилди.

Иштирокчилар аёллар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва инновация имкониятларини кенгайтириш, репродуктив саломатлик ҳамда сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш соҳаларида устувор вазифаларни ўз ичига олган минтақавий “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
08:33 / 05.06.2026