Жаҳон | 15:59 / 14.08.2018
18363
1 дақиқада ўқилади
Кремль АҚШ санкциялари ҳақида: яхшилик билан тугамайди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, АҚШ томонидан Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий қилиниши икки томонлама муносабатлар учун яхшилик билан тугамайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
Песковнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати санкциялар бўйича қонун лойиҳаларига жавоб бермаяпти, бироқ уларни жиддийлик билан кузатиб боряпти.
«Бизнинг позициямиз яхши маълум, у бу чеклов чораларига нисбатан ўзгармайди. Бу икки томонлама муносабатлар учун яхши натижа бермайди», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга қарши янги санкциялар АҚШга зарба бўлиб тушиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024