Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронга қўшин жўнатиш эҳтимолини кўриб чиқмаяпти – ОАВ
Шу билан бирга, Оқ уйда Теҳронга куч билан таъсир кўрсатишнинг айрим вариантлари муҳокама қилинмоқда.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга Америка ҳарбийларини жўнатиш эҳтимолини кўриб чиқмаяпти, деб хабар берди CNN телекомпанияси.
Телеканалнинг маълумот беришича, Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакилларидан бирининг сўзларига кўра, АҚШ қўшинларининг Эронда амалиёт ўтказиши Трамп кўриб чиқаётган имкониятлар рўйхатидан ўрин олмаган.
Шу билан бирга, Оқ уйда Теҳронга куч билан таъсир кўрсатишнинг айрим вариантлари муҳокама қилинмоқда, лекин Вашингтондагилар Эронга зарба берилиши акс таъсир кўрсатиши мумкинлигидан, хусусан, мамлакат аҳолисининг жипслашиши ёки Эроннинг ҳарбий жавоб қайтаришидан хавотирланмоқда.
Аввалроқ Доналд Трампга Эронга янги ҳарбий зарбаларнинг бир неча вариантлари тақдим этилгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:19 / 11.01.2026
Эрондаги намойишлар: ҳозиргача нималар маълум?
13:39 / 11.01.2026
NYT: ҳарбийлар Трампга Эронга зарба бериш бўйича вариантларни тақдим этган
22:50 / 10.01.2026
Эрон сўнгги шоҳининг ўғли халқни шаҳарларни эгаллаб олишга чақирди
21:16 / 10.01.2026