Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров АҚШни халқаро савдо қоидаларини бузишда айблади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШнинг Россия ва Туркияга қарши санкциялари халқаро савдо қоидаларини бузмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, санкцияларни халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ноқонуний деб ҳисоблайди.
«Улар [санкциялар] жаҳон савдонинг барча принципларини, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) қарорлари билан тасдиқланган принципларни бузмоқда», - дея айтиб ўтган Лавров.
Ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, БМТ бир томонлама иқтисодий мажбурлашни ноқонуний чоралар сифатида баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль АҚШ санкциялари ҳақида баёнот бериб, бу яхшилик билан тугамаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026