Спорт | 22:53 / 14.08.2018
19646
1 дақиқада ўқилади

Месси Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди

TNT Sports журналисти Эрнан Кастильо хабарига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг 2018 йилдаги кейинги ўйинларида иштирок этмайди.

«Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинларида иштирок этмайди. У халқаро фаолиятини якунламади, аммо, ҳозирча терма жамоага чақирилмайди. Унинг қачон қайтишини кейин билиб оламиз», - деб ёзди Кастильо «Твиттер» саҳифасида.

Айни пайтда, Аргентина терма жамоасида Лионель Скалони ва Пабло Аймар вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажаришмоқда. Улар Месси билан суҳбатлашиб олган, аммо уни терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақидаги фикридан қайтара олишмаган.

Энди Месси Аргентина терма жамоасининг Гватемала (7 сентябрь) ва Колумбияга (11 сентябрь) қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади.

Мавзуга оид