Ўзбекистон | 18:24 / 14.08.2018
10919
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунларида ички рейсларга чегирмалар эълон қилди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ички рейсларда чегирмалар тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Якка йўловчилар учун 30 фоизлик чегирма тақдим этилади, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, талабалар учун - 40 фоиз.

50 фоизлик чегирмалар оилалар (2 ва ундан ортиқ киши), пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва Чернобиль фожиасининг оқибатларини тугатиш ишларида қатнашганлар учун тақдим этилади.

Чегирмалар 31 августдан 4 сентябргача бўлган даврда амалга оширилувчи ички рейслар учун амал қилади.

Мавзуга оид