Жамият | 15:43 / 15.08.2018
76540
1 дақиқада ўқилади

Интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари бўлган 2 шахс қидирилмоқда 

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддасида («Безорилик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланаётган икки шахс қидирилаётгани ҳақида маълум қилди.

Улар:

Олмазор туманида яшовчи Жўраев Шоҳрух Қобил ўғли, 1991 йилда туғилган;

Жўраев Шохруҳ Қобил ўғли

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Нуритдинов Бекзод Пахритдинович, 1987 йилда туғилган

Нуритдинов Бекзод Пахритдинович

Қайд этилишича, ушбу шахслар Интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 ёки 272-98-39, 231-95-13, 362-51-14 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.

Билдирилишича, Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Спарк» ва «Жигули»даги шахслар ўртасидаги ҳодиса бўйича батафсил маълумот берилганди. 

Мавзуга оид