Жамият | 14:40 / 10.10.2024
7083
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда “Жигули” каналга тушиб кетди

Ҳайдовчи автомобил қўл тормозини кўтаришни унутган ва ичида ҳеч ким бўлмаган “Жигули” каналга тушиб кетган.

Фото: ФВБ

Сурхондарё вилоятида каналга тушиб кетган “Жигули” машинаси чиқариб олинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 8 октябр куни соат 09:48 да содир бўлган.

Маълум қилинишича, ФВБга Жарқўрғон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи ЗАНГ каналига фуқаролардан бирининг “Жигули ВАЗ-2106” машинаси тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил каналдан чиқариб олинган.

Аниқланишича, ҳайдовчи автомобил қўл тормозини кўтаришни унутган ва ичида ҳеч ким бўлмаган “Жигули” каналга тушиб кетган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид