Раҳматжон Рўзиоҳунов: «Ўзбек боксининг бутун дунёда ўзига яраша ўрни бор»
18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Kun.uz мухбири ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари билан “Тошкент” халқаро аэропортида суҳбат уюштирди.
Терма жамоа мураббийларидан бири Раҳматжон Рўзиоҳуновнинг айтишича, боксчиларимиз яхши тайёргарликдан ўтишган.
"Ўзбек боксининг бутун дунёда ўзига яраша ўрни бор. Яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Таркибда янги спортчилар ҳам бор, булар - Бобо-Усмон Батуров ва Миразизбек Мирзаҳалилов. Булар асосан халқаро мусобақаларда қатнашиб келган спортчилар. Осиё ўйинларида илк марта қатнашишмоқда. Таркибнинг қолган қисмида ўзгаришлар йўқ - Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ва Ёдгорой Мирзаева.
Боксда битта зарба ҳам барчасини ҳал қилиб юбориши мумкин. Ҳар бир рақибга алоҳида эътибор билан ёндашиш талаб этилади. Қозоғистон, Малайзия, Қирғизистонда кучли боксчилар бор. Улар асосий таркиби билан келяпти”, - дейди Рўзиоҳунов.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024