Жаҳон | 11:19 / 16.08.2018
2892
1 дақиқада ўқилади

БМТ Венесуэладан қочқинларга ёрдам бериш учун 50 млн доллар ажратмоқда

Фото:AP /Fernando Vergara

БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг маълум қилишича, БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси Венесуэладан қочқинларни қабул қилиб олаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун 46 миллион доллар ажратиш ниятида. Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти шу мақсадда 32 миллион доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, ҳар икки ташкилот ҳам қочқинларни қабул қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига ёрдам бериш учун маблағ ажратишни бошлади. Шунингдек, унинг эслатишича, ушбу ташкилотлар билан бир қаторда, Венесуэладан қочқинларига БМТнинг бошқа агентликлари, жамғармалари ва дастурлари ҳам ёрдам беряпти. Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб бу мамлакатдан тахминан 2,3 миллион қочқин бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро суиқасд иши бўйича баёнот берганди.

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг твиттерда маълум қилишича, унга қилинган суиқасдни тергов қилиш чоғида «дахлсизлар» бўлмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид