Шавкат Мирзиёев Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни Кобул шаҳридаги “Мавауд” таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқи ва президент Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга шифо тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахти ғарбида амалга оширилган портлаш натижасида камида 48 киши қурбон бўлгани, 67 киши жароҳатлангани хабар берилганди. Худкуш террорчи Дашти-Барчи туманидаги таълим муассасасига бостириб кирган ва портлаш содир этган. Ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси талабалар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса юз берган жойда юзга яқин киши бўлган.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024