Спорт | 07:24 / 16.08.2018
6317
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида янги кенгаш ташкил этилди

Фото: Facebook/@www.sport.uz

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги таълим муассасаларини фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазирлик ҳузурида Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Кенгашга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев раислик қилади.

Кенгашнинг мақсади Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш, шу жумладан, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, илмий ишларнинг самарали олиб борилишини ташкил қилишдан иборат. 

Мувофиқлаштирувчи кенгашга жисмоний тарбия ва спорт йўналишларидаги таълим муассасалари, спорт федерациялари томонидан тақдим этилган спорт турлари бўйича илмий-услубий қўлланмалар, спорт маҳоратини ошириш дастурлари, тавсияномалар ва бошқа ишланмалар лойиҳасини кўриб чиқиш ва нашрга тавсия этишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув рeжалари ва дастурларини такoмиллаштириш вазифалари белгиланди. 

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт йўналишида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни спорт таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларидаги таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида таълим сифатини ошириш, илмий ишларнинг самарали oлиб бoрилишини ташкил қилиш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан вазирлик раҳбариятига тегишли таклифлар киритиб бориш вазифалари юклатилди.

Мавзуга оид