Ўзбекистон | 17:53 / 17.08.2018
10774
1 дақиқада ўқилади

Давлат Shakhrisabz Star меҳмонхонасини сотади

Фото: Sitara Travel

Давлат Shakhrisabz Star меҳмонхонани сотади, бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида айтилади, деб ёзмоқда Spot

Айни пайтда «Шаҳрисабз юлдузи» ДУКнинг 100 фоизига эгалик қилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги балансида бўлган объект икки ой муддат давомида очиқ савдоларга қўйилади. Бошланғич нарх эълон қилинмаган.

Сотувдан тушган маблағлар Давлат туризм қўмитаси ҳузуридаги Сайёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармасига Польша ҳукумати томонидан меҳмонхонани қуриш учун ажратилган кредитни қоплаш учун муқаддам қўмита томонидан берилган пулларни қоплашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги ўз улушини сотиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид