Ўзбекистон | 14:00 / 17.08.2018
6851
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида ягона диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади

Қамчиқ довонида ягона диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда президент қарори лойиҳаси айтилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳужжатни ишлаб чиққан. Мутахассисларнинг айтишича, маълумот тўплаш ва уларга хизмат кўрсатишнинг ягона механизми йўқлиги, шунингдек, тегишли хизматларнинг ўзаро таъсири фавқулодда вазиятларнинг локализация ва бартараф этиш шартларини сунъий равишда узайтирди ва жавоб бериш имкониятидан маҳрум этди. 

Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда самарали қарор қабул қилувчи ягона навбатчи-диспетчерлик хизматини яратиш таклиф этилди. 

Ўзбекистон шарқида жойлашган Қамчиқ тоғли довони шимолда Қирғизистон, жанубда Тожикистон билан чегарадош. Довон Тошкент вилоятини Наманган ва Фарғона вилоятлари билан боғловчи ягона автомагистрал ҳисобланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид