МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиқди

Фото: AP
АҚШ хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари ва Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг олти нафар собиқ директори Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп танқид остига олинган қўшма хатни имзолади. Бунга Трампнинг Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан махфий маълумотларига киришни рад этиш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди. Бу ҳақда The Daily Beast нашри хабар қилди.
Мактубни АҚШ разведкасининг собиқ 12 нафар юқори лавозимли мулозими имзолади. Унда собиқ амалдорлар Трампнинг Бреннанга нисбатан махфий маълумотлардан фойдаланишни бекор қилиш ҳақидаги «ўйланмаган ва мисли кўрилмаган» қарорига қарши норозилик билдиришди.
«Биз барчамиз президентнинг ҳаракатлари махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини ушлаб қолиши ёки сақламаслиги керак бўлган шахс билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирамиз. Бу сўз эркинлигини бостиришга уринишдир», - дея ёзади собиқ мулозимлар.
Қўшма баёнотни имзолаган Марказий разведка бошқармаси собиқ директорлари орасида Дэвид Петреус ва Леон Панетта бор. Таъкидланишича, ҳужжатни Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жеймс Клаппер ҳам имзолаган.
«Махфий маълумотларга кириш тўғрисидаги қарор сиёсий эмас, балки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиши керак», - дея ёзишган улар.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
Жаҳон | 19:13
-
UzAuto Motors «Cobalt Midnight»нинг қиммат нархда сотилаётганини рад этди
Ўзбекистон | 18:43
-
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди
Жаҳон | 18:18
-
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
Жаҳон | 18:16
Мавзуга оид

20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди

09:22 / 27.03.2025
МРБ директори: «Украина қуролсиз бўлса ҳам жанг қилади»

20:10 / 06.03.2025
МРБ охирги икки йилда ёлланган ходимларини ишдан бўшатди. Уларни ўқитишга миллионлаб доллар сарфланган

18:39 / 05.02.2025